Жованни Малаго Италия футбол федерациясининг (FIGC) янги президенти этиб сайланди.
Италиялик 67 ёшли спорт функционери, бизнесмен ва бошқарувчи сайловда овозларнинг 68,58 фоизини (343 084 овоз) қўлга киритиб, Жанкарло Абетени ортда қолдирди. Абете 29,17 фоиз овоз (145 936 овоз) тўплади, бюллетенларнинг 2,25 фоизи эса бўш қолдирилди.
Малаго 2013-2025 йиллар оралиғида Италия Миллий Олимпия қўмитаси (CONI) президенти лавозимида ишлаган. У 2019 йилдан буён Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзоси ҳисобланади ҳамда 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларининг Милан ва Кортина-д’Ампеццодаги ташкилий қўмитаси раҳбари ҳисобланади.
Жованни сўнгги саккиз йил давомида FIGC'га раҳбарлик қилиб келган Габриэле Гравина ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Италия миллий жамоаси кетма-кет учта жаҳон чемпионатига йўлланма ололмади.
Жованни Малаго — Италия ФФ янги президенти
Футбол
22 июн, 13:25
67 ёшли функционер сайловда 68,58 фоиз овоз билан ғолиб чиқди.
Foto: Getty Images