Live
1
Ўзбек

Тиаго Силва «Флуминенсе»га қайтди

Футбол
22 июн, 18:30
Бразилия клуби 41 ёшли ҳимоячининг трансферини эълон қилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Тиаго Силва «Флуминенсе»га қайтди
Foto: Getty Images

Тиаго Силва яна «Флуминенсе» футболчисига айланди.

Аввалроқ 41 ёшли ҳимоячи «Порту»ни тарк этганди. Бразилиялик футболчи қишда Португалия клубига ўтиб, ярим йиллик шартнома имзолаган, келишувни 2027 йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд эди. Аммо португалияликлар бу имкониятдан фойдаланишмади.

«Флуминенсе» Силванинг клубга қайтганини расман эълон қилди. Тиаго 1995–2003 йилларда клуб тизимида тарбияланган, асосий жамоада эса 2006–2009 йилларда ҳамда 2024 йилдан 2025 йил охиригача тўп тепган.

«Баъзи ҳикоялар ҳеч қачон тугамайди.

Афсона Тиаго Силва «Флуминенсе»га қайтди»
, — дейилади Бразилия клуби баёнотида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Флуминенсе Флуминенсе
  • Бразилия А серияси Бразилия А серияси
Бугунги янгиликлар