Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-турида Норвегия миллий жамоаси Сенегал билан куч синашди.
Унда европаликлар 3:2 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Норвегия сафида голларга Педерсен ва Ҳоланд (дубл) муаллифлик қилган бўлса, африкаликларнинг икки голи ҳам Сарр номига қайд этилди.
Қайд этиш лозим, ушбу гуруҳнинг 2-турдаги илк ўйинида Франция Ироқни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, норвегияликлар Франция билан бирга 6 очко тўплади ва муддатидан олдин плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
Сўнгги турда ушбу жамоалар ўртасидаги ўзаро ўйин гуруҳда ким 1-ўринни олишини аниқлаб беради.
ЖЧ-2026. I гуруҳи. 2-тур
23 июн. Ист Рузерфорд. «MetLife Stadium»
Норвегия — Сенегал 3:2
Голлар: Педерсен 43, Ҳоланд 48, 58 (дубл) — Сарр 53, 90+3 (дубл).
Норвегия — Нюлан, Рюэрсон (Педерсен 13), Айер, Ҳаггем (Остигард 84), Волфе, Берге, Эдегор, Эурснес (Берг 46), Нуса (Шелдеруп 71), Сёрлот (Бобб 84), Ҳоланд.
Сенегал — Менди (Диав 63), Диатта, Кулибали (М. Сарр 72), Ниакaте, Диуф (Якобс 54), И.Гуйе, П.Гуйе (Мбайе 54), И. Сарр, Камара (Сисс 63), Мане, Жексон.