Бугун
6
Ўзбек

Ҳоланд Норвегия тарихида жаҳон чемпионатлари доирасидаги энг яхши тўпурарга айланди

Футбол
22 июн, 23:40
У илк мундиалидаги икки ўйинда 4 та гол уришга муваффақ бўлди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ҳоланд Норвегия тарихида жаҳон чемпионатлари доирасидаги энг яхши тўпурарга айланди
Фото: Getty Images
22.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Норвегия Норвегия 3 : 2 Сенегал Сенегал

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Сенегалга қарши ўйин (3:2)да дубл муаллифи бўлди.

Ҳозирда 25 ёшли «Манчестер Сити» футболчисининг ҳисобида мундиалдаги икки ўйинда 4 та гол мавжуд. Шу тариқа, у Норвегия тарихида жаҳон чемпионатлари доирасидаги энг яхши тўпурарга айланди ва Хиетил Рекдалнинг натижасини (1994 ва 1998 йиллардаги мундиалларда 7 ўйинда 2 гол) ортда қолдирди.

Қайд этиш лозим, бу мусобақа Норвегия миллий жамоаси учун тарихдаги атиги тўртинчи мундиал ҳисобланади. Жамоа илк бор 1938 йилда мусобақада иштирок этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Норвегия Норвегия
  • Сенегал Сенегал
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар