Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги Португалияга қарши баҳсда оқ либосда ўйнайди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
«Бугун, 23 июн куни Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида Португалияга қарши ўйин ўтказади.
Ушбу баҳс олдидан FIFA вакиллари ҳамда жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда мусобақа регламентига оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.
Қайд этиш лозим, бу ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Португалия — Ўзбекистон қарама-қаршилигини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаши маълум қилинганди.