Бугун
6
Ўзбек

Испания миллий жамоаси бўрон ҳақидаги огоҳлантириш сабаб тўлиқ машғулот ўтказа олмади

Футбол
23 июн, 00:35
Футболчилар залда жисмоний машқлар билан чекланган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Испания миллий жамоаси бўрон ҳақидаги огоҳлантириш сабаб тўлиқ машғулот ўтказа олмади
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси кеча, 22 июн куни тўлиқ машғулот ўтказа олмади. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, «қизил фурия» футболчилари машғулот майдонига чиққан, аммо 20 дақиқадан сўнг бўрон ҳақидаги огоҳлантириш сабаб машғулотни тўхтатишга мажбур бўлган. Кейинчалик футболчилар залда жисмоний машқлар билан чекланган.

Маълумот ўрнида, жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-туридан сўнг Испания миллий жамоаси 4 очко тўплаб, ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Луис де ла Фуэнте шогирдлари навбатдаги ўйинини Уругвайга қарши ўтказади.

Аввалроқ Швейцария миллий жамоаси заҳарли илонлар сабаб кенг қамровли машғулот дастуридан воз кечгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар