Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Аргентина вингери Лионел Мессининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлар сони бўйича рекордига муносабат билдирди.
«Лео доимо гол уради. У ҳар доим шундай қилган ва шундай қилишда давом этади. Агар мен Мессининг нима қилаётганига қараб ҳаракат қилсам, янада кўпроқ ўзим учун ўйнашимга тўғри келарди.
Мен бунга умуман эътибор қаратмайман. Фақат жамоамга ёрдам бериш ҳақида ўйлайман», — деди Мбаппе.
Маълумот ўрнида, Месси мундиал гуруҳ босқич 2-турида Австрияга қарши ўйин (2:0)да дубл қайд этиб, жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 18 тага етказди ва Германия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе (16 гол)ни ортда қолдирди.
Қайд этиш лозим, Килианнинг ҳисобида ҳам 16 та гол мавжуд.