«Барселона»нинг собиқ футболчиси Александр Глеб Аргентина миллий жамоасининг ҳужумчиси Лионел Мессининг янги рекорди ҳақида фикр билдирди.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Австрияга қарши баҳсда у мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
«Месси шундоқ ҳам афсонавий ва энг яхшиси. Унинг 38 ёшида ҳам рекордларни янгилаши ажабланарли эмас. Австрия билан учрашувда у икки марта тўп киритди, лекин тўртта гол ҳам уриши мумкин эди. Шунчаки ажойиб. Ҳозир Мессининг ўйинларини томоша қилаётган барча улгуриб қолиши керак. Ахир у ҳам тез орада фаолиятини тугатади, янада муҳими, биз бу нарсани кузатиш имконига эгамиз.
Мен Месси ва Роналдуни солиштирмаган бўлардим. Дунёда Мессининг кўп мухлислари бор ва Роналдуни энг яхши деб ҳисоблайдиганлар ҳам етарлича топилади. Футбол тарихида бундай ҳолатлар кўп бўлган. Лекин шахсан мен учун бу икки афсонавий ва истеъдодли футболчилар. Роналду доим... Паст эмас, лекин шунчаки аргентиналикнинг ёнида бўлган. Лео эса — энг буюги», — деди Глеб интервюда.