«Тўпотарлар» Морган Рожерс билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олди ва энди «шерлар» билан музокараларга киришишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар берди.
«Арсенал» 23 ёшли футболчи билан барча деталларни келишиб олган. Битим 2031 йилгача мўлжалланган бўлиши айтилмоқда.
Энди Лондон клуби раҳбарияти бирмингҳемликлар билан келишиб олса етарли.
Аввалроқ, Рожерс хизматларига «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» қизиқаётгани айтилганди. Шунингдек, Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳам футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
Ўтган мавсум Рожерс барча мусобақаларда 55 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатма етказиб берди.
Маълумот учун, хавбек Европа Лигасининг 2025/26-йилги мавсуми энг яхши футболчиси деб топилди.