Бу ҳақда Actu Foot хабар берди.
Жазоир миллий жамоаси етакчиси 35 ёш ва 4 ойлик Рияд Маҳрез жаҳон чемпионати ўйинида шеригига голли узатма етказиб берди. Натижада тажрибали футболчи бу кўрсаткич бўйича иккинчи поғонани банд этди. Рекорд ҳали ҳам Камерун миллий жамоаси собиқ форварди Роже Миллага тегишли — у 1990 йил 1 июл куни 38 ёш ва 1 ойлигида Англияга қарши ўйинда ассист қайд этган.
Маҳрез Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Иорданияга қарши ўйинда самарали ҳаракатни амалга оширди. Бугун, 23 июн, тонгда бўлиб ўтган баҳс Жазоирнинг иродали ғалабаси билан якунланди (2:1).
Икки ўйиндан кейин Жазоир 3 очко билан J гуруҳида учинчи банд этиб турибди. Охирги турда жамоа 28 июн куни Австрияга қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган ЖЧ-2026 19 июлгача давом этади.