Бугун
6
Ўзбек

Мартинес Роналду ҳақида: «У ҳақиқий тимсол ва биз учун ўрнак»

Футбол
23 июн, 07:33
Португалия миллий жамоаси бош мураббийи ҳужумчининг ЖЧ-2026да жамоадаги ролига изоҳ берди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Мартинес Роналду ҳақида: «У ҳақиқий тимсол ва биз учун ўрнак»
Фото: Getty Images
23.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси Роберто Мартинес ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоадаги ўрни ва Жаҳон чемпионати-2026даги роли ҳақида гапирди.

Мураббий форвард охирги вақтларда танқидларга учраётганини таъкидлаб, Криштианунинг миллий жамоа тактикаси учун нечоғлик муҳимлигини ва жамоадошларини руҳлантиришдаги беқиёс роли ҳақида гапирди.

— Криштиану Роналду сўнгги пайтларда кўплаб танқидларга учрамоқда. Аслида ҳам у энг кучли шахслардан бири ҳисобланадими?
— Шубҳасиз, у жуда тажрибали футболчи ва бу жиҳатнинг катта фойдаси тегади. У — одамлар диққат эътиборини қандай жамлаши кераклиги борасида яққол ўрнак ҳисобланади. Унинг тикланиши, кейинги ўйинга тайёргарлиги… У биз учун чинакам ўрнак. Роналду фаолиятидаги олтинчи мундиалда иштирок этмоқда ва бизга ҳам катта ёрдам бермоқда. Шундай бўлса-да, бу Конго ДРга қарши баҳсдаги омадсизлигимизни эсдан чиқаришга сабаб эмас. Ким билади, балки айнан шундай старт кейинги баҳсларга тайёргарлик учун яхши ҳам бўлгандир. Ўйлайманки, Ўзбекистон билан ўйинда илк дақиқалардан жангга тайёр жамоани кўрамиз.

— Криштиану майдон марказида турганида ва бошқа эпизодларда жамоага нима бериши мумкин?
— Биз тўпга эгалик қилишни ва уни тезда қайтариб олишни хуш кўрадиган жамоамиз. Тўп биздалигида эса индивидуал ҳаракатлар, рақиб жарима майдончасига етиб боришда аниқлик керак бўлади.Ва бизга бўшлиқни оча оладиган футболчи керак. Криштиану бу борада энг зўри — рақамлар гапимга исбот бўла олади. У чинакам тимсол. Амалда у стратегиямизнинг сўнгги детали, — дея Мартинес сўзларидан иқтибос келтирди Record.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқич 1-тур ўйинида Португалия Конго ДР билан дуранг (1:1) қайд этди. Роналду майдонда тўлиқ ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.

Маълумот учун, 2-тур доирасидаги Португалия — Ўзбекистон баҳси бугун, 23 июн куни бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар