Бугун
6
Ўзбек

«Машъал» тўрт нафар футболчи билан хайрлашди

Футбол
23 июн, 09:14
Муборак клуби селекция ишлари давом этмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Машъал» тўрт нафар футболчи билан хайрлашди
Фото: Машъал ПФК

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби таркибида фаолият олиб борган бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашди.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Рафаел Виашима Аягва, Роман Ходжиев, Мақсудхўжа Аълохўжаев ҳамда Асадбек Хабибуллаевлар билан хайрлашган.

«Ушбу футболчилар «Машъал» сафидаги фаолияти давомида клуб мақсадлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, жамоамиз натижаларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

«Машъал» футбол клуби футболчиларимизга клуб ривожи ва жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиш йўлидаги хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида улкан омад, янги зафарлар ва муваффақиятлар тилайди», — дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
Бугунги янгиликлар