Бугун
6
Ўзбек

Райс: «Унинг шу ёшида эришаётганларини сўз билан таърифлаб бўлмайди»

Футбол
23 июн, 09:11
Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Аргентина миллий жамоаси етакчиси Лионел Месси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Райс: «Унинг шу ёшида эришаётганларини сўз билан таърифлаб бўлмайди»
Фото: Getty Images

Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Деклан Райс Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси ҳақида гапирди. Форвард ЖЧ-2026да жамоасининг 5 та голининг ҳаммасига муаллифлик қилди.

«Лионел Месси, ҳозир биз кўриб турганимиз, ҳақиқатан ўзига хос нарса. Унинг бу ёшда эришаётган ютуқлари ақл бовар қилмайди. Оддий мухлис, футболни яхши кўрадиган инсон ва профессионал футболчи сифатида унинг ўйинидан завқ оламан», — дея Райс сўзларидан иқтибос келтирди инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 2-тури доирасидаги Австрия қарши баҳсда (2:0) Месси дубл расмийлаштириб, мундиаллардаги 18-голини уришга муваффақ бўлди ва мусобақанинг энг яхши тўпурари, Германиянинг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозени ортда қолдирди (16 та гол).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар