Италия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо «Лацио»нинг янги устозига айланди. Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 48 ёшли мутахассис «бургутлар» билан 2028 йилга қадар мўлжалланган. Томонлар келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга.
Маълум бўлишича, Женнаро «Лацио»да йилига бир ярим миллион евро атрофида маош олади. У яқинда истеъфога чиққан Маурисио Сарри ўрнини эгаллади.
Ўтган мавсум якунларига кўра, «Лацио» Италия Серия А турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллади ва еврокубокларсиз қолди.