Live
11
Ўзбек

Фраттези: «Мен яна «Лацио»чиман»

Футбол
15 август, 10:39
Италиялик яримҳимоячи болалик фаолиятини бошлаган Рим клубига қайтганини таъкидлади.
Фраттези: «Мен яна «Лацио»чиман»
Foto: Getty Images

«Интер» сафида сўнгги уч йилни ўтказган Давиде Фраттези «Лацио»га қайтди. 26 ёшли яримҳимоячи болалик фаолиятини айнан Рим клубида бошлаган ва 2014 йилгача унинг тизимида бўлган.

«Мен уйга қайтдим. «Лацио» майдонларида машғулотларга бориб юрган пайтларимда юрган кўчаларимнинг барчаси эсимда. Мен улғайган ҳолда қайтяпман. 26 ёшимда бошқача масъулиятни ўз зиммамга олиш вақти келди», — дея Фраттезининг сўзларини Cittaceleste.it келтирди.

Маълумот учун, Фраттези «Лацио»га «Интер»дан ижара асосида ўтди. Келишув 1 миллион евролик ижара тўлови ва айрим шартлар бажарилганда 14 миллион евролик мажбурий сотиб олиш бандини ўз ичига олади. «Интер» футболчининг кейинги трансферидан 50 фоиз улуш олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар