Бугун
6
Ўзбек

Барбоза: «Афсуски, Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди»

Футбол
23 июн, 08:32
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тур доирасида Португалия - Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтади.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Барбоза: «Афсуски, Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди»
Фото: Getty Images
23.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Бугун, 23 июн, Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқич 2-тур доирасида Португалия — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтади. Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза бўлажак баҳс борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Осон ўйин бўлмайди. Португалия биринчи турда Конго ДРга қарши ўз даражасини кўрсата олмади. Ўзбекистон эса африкаликлардан кучлироқ. Агар барчаси аввалги баҳсдагидек давом этса, жиддий қийинчиликларга дуч келамиз. Бугун бизнинг жамоа (Португалия) 3 очко олиши шарт, акс ҳолда улар АҚШда узоқ қолишмайди.

Афсуски, Роналду баҳсни асосий таркибда бошлайди. Ваҳоланки у тайёр эмаслигини кўриб турибмиз. У аввалги ўйинларда ҳам тайёр эмас эди. Бир қатор футболчилар оптимал спорт формасида эмас», - дея агент сўзларидан иқтибос келтирди «Матч ТВ».

Маълумот учун, 1-турда Португалия Конго ДР билан дуранг (1:1) қайд этди. Ўзбекистон миллий жамоаси эса мундиалдаги илк ўйинида Колумбияга ютқазиб қўйди (1:3).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар