«Жирона» клуби Кике Алваресни бош мураббий сифатида эълон қилди.
Қайд этилишича, муттахассис билан бир мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Алварес ўтган икки мавсум давомида «Жирона B» жамоасини бошқариб келаётган эди. Шунингдек, у «Барселона» академиясида фаолият юритган, «Вилярреал», «Алавес» ва «Леванте» клублари мураббийлар штабида ишлаган.
Маълумот учун, «Жирона» ўтган мавсум якунларига кўра, Сегундага равона бўлди. Янги мавсумда яна Ла Лигага қайтиш вазифасини қўйган.