Бугун
6
Ўзбек

Консейсау: «Ўзбекистоннинг тактикаси — биринчи голимизни имкон қадар узоқроқ вақт ўтказиб юбормаслик»

Футбол
23 июн, 06:23
Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Консейсау: «Ўзбекистоннинг тактикаси — биринчи голимизни имкон қадар узоқроқ вақт ўтказиб юбормаслик»
Фото: Getty Images
23.06.2026, 13:00 Жаҳон чемпионати Португалия Португалия - : - Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Франсишку Консейсау жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен уларнинг [Ўзбекистон] тактикаси имкон қадар бизнинг биринчи голимизни узоқроқ вақт ўтказиб юбормаслик бўлишини биламан. Бунинг учун беш нафар ҳимоячидан иборат — жуда уюшган, ўзаро бир-бирини тушунадиган ва жамоавий ўйин кўрсатадиган ҳимоя чизиғига таянишади», - дея Франсишку Консейсау сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, Португалия миллий жамоаси 1-турда Конго ДР билан дуранг қайд этган, Фабио Канаварро шогирдлари эса Колумбияга (1:3) имкониятни бой бериб қўйган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар