Антонелла Рокуццо, Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионел Мессининг аёли, футболчининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар бўлганига муносабат билдирди.
ЖЧ-2026 гуруҳ босқич 2-тур доирасида Аргентина Австрия қарши майдонга тушди (2:0). Месси бу баҳсда дубл қайд этиб, мундиаллардаги голлари сонини 18 тага етказиб олди. Натижада, Лео Германия миллий жамоаси собиқ форварди Мирослав Клозени (16 та гол) ортда қолдирди.
«Қандай илтифот — қайта-қайта тарих яратаётганингни кўриш. Мен сени яхши кўраман, Лео!«» — деб ёзди Рокуццо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, 2-турдан кейин 6 очко жамғарган Аргентина J гуруҳида етакчилик қилмоқда ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.