Норвегия миллий жамоаси форварди Эрлинг Ҳоланд ЖЧ-2026 гуруҳ босқич 3-тури доирасидаги Францияга қарши бўладиган баҳс борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Тўғрисини айтсам, ҳозир бу ўйин унчалик ҳам аҳамиятли эмас! Биз кейинги босқичга чиқдик — биз плей-оффга чиқишни уддаладик, бу ақл бовар қилмас даража, шунинг учун бу ўйин мени энди унчалик қизиқтирмайди. Катта эҳтимол билан улар аввал бизни, кейин — мусобақани ютишади», — дея Ҳоланд сўзларидан иқтибос келтирди Actu Foot.
Маълумот учун, Норвегия миллий жамоаси икки турда 6 очко жамғарди ва I гуруҳида иккинчи ўрин ҳамда плей‑офф йўлланмасини нақд қилди. Гуруҳ етакчилиги Францияга насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, Франция ва Норвегия миллий жамоалари баҳси 26 июн куни бўлиб ўтади.