Бугун Ўзбекистон миллий жамоаси учун тарихий кун. Футболчилар жаҳон чемпионати 2-турида Португалияга қарши беллашади.
Бу миллий жамоа учун Европадаги 18-жамоага айланади. Бунга қадар ўзбекистонлик футболчилар кўҳна қитъанинг 17 та турли мамлакатлари билан яшил майдонда куч синашишга улгурган.
Энг кўп бор Озарбойжонга қарши тўқнаш келинган – 10 марта. Қозоғстон билан 7 бор ўйнаган. Беларус эса 3 марта.
Озарбойжон — 10 та ўйин
Қозоғистон — 7 та ўйин
Беларус — 3 та ўйин
Грузия ва Украина — 2 тадан ўйин
1 тадан ўйин: Россия, Туркия, Швеция, Нидерландия, Словакия, Латвия, Эстония, Босния, Албания, Арманистон, Исроил ва Черногория.
Шу тариқа. Португалия биз учун 18-жамоага айланади ва жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида рўй беради. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Португалия — Европадаги 18-рақиб
Футбол
23 июн, 09:50
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.
Фото: Getty Images
23.06.2026, 13:00
Жаҳон чемпионати
Португалия
-
:
-
Ўзбекистон