Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги ташрифи давомида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиларига омад тилади.
«34 йиллик армонларимиз амалга ошган кунларни кўриб, биринчи ўйинимиз албатта, қийин қийин жамоага тушди. Лекин фарзандларим янги Ўзбекистон фарзандлари шиддат билан ўзини кимлигини, қайси буюк миллатга мансублигини майдонда кўрсатди. Фурсатда фойдаланиб, қаҳрамон фарзандларимга илоҳим омад ёр бўлсин!» – деди президент Наманганда ўтаётган мақом фестивалидаги нутқида.
Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Ўзбекистон учрашуви соат 22:00да бошланади.