26-28 июн кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.
Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада 58 давлатдан жами 521 нафар дзюдочи медаллар ҳамда Лос-Анжелес-2028 йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқади.
Мураббийлар штаби томонидан Ўзбекистон жамоасининг Синдаога йўл оладиган таркиби тасдиқланди.
Эркаклар:
-60 кг: Самариддин Қўчқоров, Баҳром Ботуров
-66 кг: Абдураҳим Нуфуллаев, Дилшод Ҳамроев
-73 кг: Шахрам Аҳадов, Элбек Тожиев
-81 кг: Арслон Тожиев, Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Давлат Бобонов, Нурбек Муртазоев
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
Аёллар:
-48 кг: Лазиза Ҳайдарова, Севинч Муродова
-52 кг: Сита Қадамбаева, Мухайё Аҳматова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-63 кг: Маржона Нуруллаева
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева, Ширинжон Йўлдошева
-78 кг: Барчиноя Қодирова, Маржона Кўчимова
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева, Умида Ниғматова