Live
1
Ўзбек

Арбелоа — «Фулҳэм» билан келишувга яқин (Романо)

Футбол
23 июн, 10:48
Музокаралар якуний босқичда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Арбелоа — «Фулҳэм» билан келишувга яқин (Романо)
Фото: Getty Images

«Реал»нинг собиқ устози Алваро Арбелоа фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис «Фулҳэм» билан шартнома тафсилотларини якуний келишиш босқичида.

Арбелоа ўтган йил январ ойида жамоани тарк этган Хаби Алонсо ўрнига «Реал»ни бошқаришни ўз зиммасига олган эди. Мавсум якунига етгач эса жамоа бошқаруви португалиялик мутахассис Жозе Моуриниога топширди.

Эслатиб ўтамиз, Лондон клубининг собиқ устози Марку Силва «Бенфика»ни бошқаради. Арбелоа эса тез орада ушбу клубни бошқариши расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
Бугунги янгиликлар