Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов Лионел Месси ҳамда Криштиану Роналду ўртасидаги рамзий рақобат ҳақида фикр билдирди.
«Месси — феномен. Унга ўхшаган футболчилар, Роналду каби юлдузлар ҳар 100 йилда бир марта туғилади. Аммо улар ўртасида мен Криштиануга мухлислик қиламан. Ростини айтсам, у Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб юбормаслигини истардим (кулади). Лекин барча ҳиссиётларни четга суриб қарасак, мен уни қўллаб-қувватлайман. Месси ва Роналду жуфтлигидан ҳар иккиси ҳам жаҳон чемпионатида яна голлар уришга улгуради», — деди Денисов Metaratings нашрига.
Маълумот учун, Месси Австрияга қарши баҳсда дублни расмийлаштириб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Унинг мундиаллардаги голлари сони 18 тага етди.