Live
1
Ўзбек

«Аякс» «Барселона»нинг 19 ёшли футболчисини ижарага олмоқчи

Футбол
23 июн, 10:35
Каталония клуби ҳам ёш ҳимоячини ижарага беришга тайёр.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Аякс» «Барселона»нинг 19 ёшли футболчисини ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Хофре Торрентс фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Аякс» жамоаси 19 ёшли қанот ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш истагида.

Ўз навбатида «Барселона» ҳам Торрентсни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага беришга тайёр. Футболчи ўтган мавсум жамоанинг асосий таркиби билан машғулот ўтказган. Бироқ тўпиғидан олган жароҳати сабаб мавсумнинг иккинчи ярмини тўлиқ ўтказиб юборганди.

Қайд этилишича, Торрентс трансферига «Аякс»нинг янги бош мураббийи Мичел Санчеснинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар