«Реал» яримҳимоячиси Орелиен Чуамени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлуижи Лонгари хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, франциялик 26 ёшли футболчининг ўзи «Реал»да қолишни хоҳлайди. Бироқ клуб унинг трансферини истисно қилмаяпти.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган мавсумда Чуамени барча турнирларни ҳисобга олганда 49 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.