Англия миллий жамоаси яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Ганага қарши ўтказилган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. Бу эса Жуд учун миллий жамоа сафидаги 50-учрашув бўлди.
Шу тариқа Беллингҳэм Англия миллий жамоаси тарихида 50 та ўйинлик маррага етган энг ёш футболчига айланди. У ушбу натижага 22 ёш 359 кунлигида эришди.
Аввалги энг яхши кўрсаткич Уэйн Рунига тегишли эди. Беллингҳэм эса ушбу рекордни янгилаб, Англия футболи тарихидан яна бир бор ўрин олди.