Live
1
Ўзбек

Балерди «Байер»га ўтиши барбод бўлди

Футбол
23 июн, 17:10
Леверкузенликлар аргентиналик ҳимоячи учун 25 миллион евро таклиф қилган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Балерди «Байер»га ўтиши барбод бўлди
Фото: Getty Images

«Марсел» ва Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Леонардо Балердининг «Байер»га ўтиши амалга ошмай қолди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

Манбага кўра, Франция клуби молиявий қийинчиликларга дуч келган ва УЕФА санкцияларидан қочиш учун айрим футболчиларни сотишга мажбур.

Клуб яқин мавсумда еврокубоклардан четлатилмади, аммо келаси ёзга қадар молиявий ҳолатни барқарорлаштирмаса, халқаро мусобақалардан маҳрум бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, леверкузенликлар аргентиналик ҳимоячи учун 25 миллион евро ва қўшимча бонуслар таклиф қилган. Бироқ Балерди жамоасини тарк этишга шошилмаган.

Бундан ташқари, унинг жароҳати ҳам ушбу трансферни амалга ошишига тўсиқ бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Марсель Марсель
Бугунги янгиликлар