Live
1
Ўзбек

«Челси» Палестра билан келишувга яқин – Романо

Футбол
23 июн, 18:51
Музокаралар якуний босқичда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Палестра билан келишувга яқин – Романо
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестра трансферини якунлашга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчини сотиб олиш бўйича музокараларда муҳим босқичга етган.

Қайд этилишича, «Челси» Палестра учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бонуслар инобатга олинса, келишувнинг умумий қиймати 55 миллион евродан ошиши мумкин.

Аввалроқ Палестрага «Интер» клуби ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди.

Ўтган мавсумда Марко А Серияда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар