Live
1
Ўзбек

«Челси» Уортон билан келишувга эришишга яқин

Футбол
23 июн, 07:20
Клублар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Уортон билан келишувга эришишга яқин
Фото: Getty Images

«Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортон яқин вақт ичида «Челси»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жон Хэрриотт хабар бермоқда.

Манбага кўра, «кўклар» футболчининг трансфери бўйича 86 миллион евролик келишувга эришишга жуда яқин турибди.

Уортоннинг ўзи ҳам «Челси»га ўтишга қарор қилган. Шу билан бирга, «бургутлар» Аксел Дисасининг 23 миллион евролик трансфери бўйича ҳам музокаралар олиб боришмоқда.

Қайд этилишича, Дисаси ҳам «Челси»ни тарк этиб, «Кристал Пэлас»га ўтиши тахмин қилинмоқда.

Якунланган мавсумда Уортон барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 7 та ассистни қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар