Live
1
Ўзбек

«Челси» Гюстони сотишга тайёр

Футбол
23 июн, 07:29
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Челси» Гюстони сотишга тайёр
Фото: Getty Images

«Челси» ҳимоячи Мало Гюсто ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филипс хабар берди.

Қайд этилишича, агар «кўклар» муносиб таклиф олса, франциялик 23 ёшли футболчини қўйиб юборади. Футболчининг агенти «Манчестер Сити» ва «Интер» вакиллари билан аллақачон музокаралар ўтказган.

Якунланган клуб мавсумида Гюсто барча турнирларда 49 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 3 бор ишғол этди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар