Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Роналдудан дубл

Футбол
23 июн, 14:58
Мартинес жамоаси гуруҳда пешқадамга айланди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
ЖЧ-2026. Ўзбекистон Португалияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Роналдудан дубл
Фото: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Португалияга қарши майдонга тушди.

Биринчи бўлимда катта устунликка эришган Роберто Мартинес жамоаси учта гол урди. Роналду дублни расмийлаштирди. Мендеш эса жарима тўпидан сўнг Неъматовни ожиз қолдирди.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида эса Абдувоҳид Неъматов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 88-дақиқада захирадан майдонга тушган Леау эса якуний нуқтани қўйди, - 5:0.

Бу натижадан сўнг Португалия очколари сонини 4 тага етказиб, пешқадамга айланди.

Ўзбекистон эса икки ўйиндан сўнг бирорта очко тўплай олмаган ҳолда сўнгги поғонада бормоқда. Миллий жамоа 3-тур баҳсини Конго ДРга қарши 28 июн куни ўтказади.

ЖЧ-2026. 2-тур
Португалия – Ўзбекистон 5:0
Голлар:
Роналду 6, 37, Мендеш 17, Абдувоҳид Неъматов 60 автогол, Леау 88.
Португалия — Кошта, Рубен Диаш, Вейга, Канселу (Нунеш, 46), Нуну Мендеш, Жоау Невеш (Бернарду Силва, 76), Витиня (Леау, 83), Бруну Фернандеш, Нету (Консейсу, 46), Феликс (Тринкау, 63), Роналду.
Ўзбекистон Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой, 46), Шерзод Насруллаев (Ҳожиакбар Алижонов, 46), Элдор Шомуродов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Аббосбек Файзуллаев (Игор Сергеев, 73), Беҳруз Каримов.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (14), Ренату Вейга (68)

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар