Мексика миллий жамоаси дарвозабони Гилермо Ochoa ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи доирасида Чехияга қарши учрашувни асосий таркибда бошлайди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Бу беллашув 25 июн куни Мексикада бўлиб ўтади. Айнан шу беллашув 40 ёшли посбон учун ушбу баҳс жаҳон чемпионатлари доирасидаги сўнгги ўйин бўлиши мумкин.
Очоа ўз майдонида мухлислар олдида хайрлашув ўйинини ўтказиш имконига эга бўлади.
Қайд этилишича, ушбу мундиал Очоа учун фаолиятидаги олтинчиси ҳисобланади. Бу эса футбол тарихидаги рекорд натижа бўлиб, у Лионел Месси ва Криштиану Роналду билан бир қаторда туради.
Умуман олганда, дарвозабон Мексика миллий жамоаси сафида 153 та ўйинда иштирок этган.