Бу ҳақда City Xtra хабар берди.
«Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска 31 ёшли яримҳимоячи Бернарду Силванинг кетишидан сўнг, янги сардор ким бўлиши борасида бош қотирмоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳозирча Мареска рўйхатида жамоа сардорлиги учун учта номзод бор: Рубен Диаш, Родри Эрнандес ва Эрлинг Ҳоланд. Учала ўйинчи ҳам кийиниш хонасидаги асосий етакчилар сифатида кўрилмоқда. Мареска яқин кунларда якуний қарорни қабул қилади.
Маълумот учун, Англия премер-лигаси ўтган мавсумида «Манчестер Сити» 78 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Лондоннинг «Арсенал» жамоаси эса «шаҳарликлар»ни етти очкога ортда қолдирди.