Live
1
Ўзбек

«Бавария» Лаймер билан янги шартнома имзолаш арафасида

Футбол
23 июн, 17:00
Австриялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Бавария» Лаймер билан янги шартнома имзолаш арафасида
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби яримҳимоячи Конрад Лаймер билан янги шартнома расмийлаштиришни якунлаш арафасида.

Австриялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Ҳозирда томонлар янги битим бўйича майда деталларни келишиб олмоқда ва яқин кунларда расмий эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Лаймер 2023 йилдан буён «Бавария» сафида тўп тепади. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 47 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 13 та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» ўтган мавсумда Германияда Бундеслига ва кубок соҳибига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар