Жаҳон чемпионати K гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги учрашувда футбол тарихидаги янги рекорд ўрнатилди.
Унга кўра, майдонда тўп тепган икки футболчи — Криштиану Роналду ва Беҳруз Каримов ўртасидаги ёш фарқи жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг катта кўрсаткич бўлди.
Португалияс сардори ўйин пайтида 41 ёш 4 ой 18 кунлик бўлган бўлса, Ўзбекистон ҳимоячиси 18 ёш 10 ой 16 кунлик эди. Уларнинг ўртасидаги ёш фарқи 22 йил 183 кунни ташкил этди.
Аввалги рекорд 1994 йилги жаҳон чемпионатида қайд этилган бўлиб, ўшанда камерунлик Роже Милла ва россиялик Владимир Бесчастних ўртасидаги фарқ 21 йил 321 кун бўлган эди.
Роналду ва Каримов ўртасидаги фарқ — ЖЧ тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди
Футбол
23 июн, 16:49
Аввалги рекорд 1994 йилда қайд этилган.
Фото: Getty Images
23.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Португалия
5
:
0
Ўзбекистон