Live
1
Ўзбек

«Рекордлар доим ёқимли» – Роналду Ўзбекистон устидан эришилган йирик ғалабадан кейин

Футбол
23 июн, 15:53
Криштиану Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Рекордлар доим ёқимли» – Роналду Ўзбекистон устидан эришилган йирик ғалабадан кейин
Фото: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Португалия Португалия 5 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Португалия миллий жамоаси форвард Криштину Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Жуда бахтлиман. Аммо мен учун энг муҳими — бу бизнинг ишимиз ва майдонда намоён қилган ишончимиз. Жамоа ҳақиқатан ҳам яхши ўйин кўрсатди ва сезиларли даражада ўсди. Ҳар бир қийинчилик ортида имконият бор. Албатта, шахсий рекордлар ёқимли, аммо менинг асосий мақсадим — миллий жамоага ўз олдига қўйган вазифаларга эришишда ёрдам бериш», — дейди футболчи FIFA расмий сайтига берган интервюсида.

Маълумот учун, Роналду ушбу баҳсда 6 ва 39-дақиқаларда гол уриб, дубл қайд этди. Шу орқали у Португалия миллий жамоаси тарихида жаҳон чемпионатларидаги энг яхши тўпурарга айланди — унинг ҳисобида 10 та гол мавжуд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар