Live
1
Ўзбек

Роналдунинг Португалия миллий жамоасидаги голлари сони 145 тага етди

Футбол
23 июн, 14:25
Месси ҳисобида 122 та гол бор.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Роналдунинг Португалия миллий жамоасидаги голлари сони 145 тага етди
Фото: Getty Images

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳон чемпионати 2-турида Ўзбекистонга қарши баҳсда дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа, 41 ёшли футболчининг миллий жамоадаги голлари сони 145 тага етди. У Португалиянинг жаҳон чемпионатларидаги яққол тўпурарига айланди. Унинг ҳисобида турнир доирасида голлари 10 тани ташкил этмоқда.

Таққослаш учун, Аргентина миллий жамоаси форварди Лионел Месси ҳисобида 122 та гол бор. Ҳозирда у 5 та гол билан ЖЧ-2026да тўпурар бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Роналду жаҳон чемпионатлари тарихида 40 ёшдан катта бўлган ҳолда дубл қайд этган ягона футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.

Бугунги янгиликлар