Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Ўзбекистонга қарши баҳсда дублга эришди.
Беллашувнинг 6-дақиқасида у қанотдан узатилган тўпни Абдувоҳид Неъматов дарвозасига жойлаб қўйди. 37-дақиқада иккинчи голни уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, 41 ёшли футболчи жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 10 тага етказди.
ЖЧ-2026. 2-тур
Португалия – Ўзбекистон 3:0
Голлар:Роналду 6, 37, Мендеш 17