Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
«Комо» клубининг аргентиналик яримҳимоячиси Николас Пас фаолиятини Англия премер-лигасида давом эттириши мумкин.
Манбанинг ёзишича, «Тоттенҳэм» Мадриднинг «Реал» клуби Пасни «Комо»дан қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, сўнгра уни 60 миллион еврога сотиб юбормоқчи эканлигидан хабардор. Лондонликлар вазиятдан фойдаланиб қолишга тайёрлар ва трансферни амалга ошириш йўлларини ўрганиб чиқишмоқда.
Аввалига «қаймоқранглилар» Никони сотиб олиб, унга асосий жамоада имкон беришни ният қилганди, аммо Жозе Моуринио бош мураббий бўлгач, вазият ўзгарди. Португалиялик мутахассис Паснинг иқтидорини юқори баҳолайди, аммо футболчи ўзининг тизимига мос тушмайди, деб ҳисоблайди.
Ўтган мавсумда Пас барча мусобақаларни инобатга олганда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатма етказиб берди.