Франция устози Диде Дешам вақтинча жамоа базасини тарк этади. Бу ҳақда журналист Ховкинс хабар берди.
Маълумотларга кўра, мутахассиснинг онаси вафот этган. Шу сабабли Дешам АҚШда давом этаётган жаҳон чемпионати пайтида Франция миллий жамоаси жойлашган базани тарк этиб, яқинлари ёнида бўлиш ва дафн маросимида иштирок этиш учун Европага қайтган.
Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан келишилган ҳолда, Дешам ўзининг қайтишига қадар миллий жамоани бошқаришни ёрдамчиси Ги Стефанга топширди.
Шу тариқа, Дешам 26 июн куни гуруҳ босқичининг сўнгги турида Норвегияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда мураббийлар ўриндиғида бўлмайди.