«Барселона» дарвозабони Инаки Пеня фаолиятини Грецияда давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик 27 ёшли кипер «Панатинаикос» билан келишувга эришган. У Panathinaikos FC сафига ўтиш арафасида. Битим қиймати тахминан 3 миллион еврони ташкил этади.
Инаки Афина жамоаси билан шартномаси 2029 йил июнига қадар мўлжалланган.
Пеня «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади ва клубнинг барча ёш тоифаларидан ўтган. У асосий жамоада 2021 йилда дебют қилган. Ўтган мавсумни «Элче»да ижара асосида ўтказганди.
Маълумот учун, «Панатинаикос» ўтган Греция чемпионатида 4-ўринни эгаллаб, Европа Конференциялар лигаси саралаш босқичига йўлланма олган.