Бугун
7
Ўзбек

Беллингҳэм Рунининг рекордини янгилади

Футбол
23 июн, 23:02
Яримҳимоячи Англия миллий жамоаси сафида 50-ўйинини ўтказди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Беллингҳэм Рунининг рекордини янгилади
Фото: Getty Images
23.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Панама Панама 0 : 1 Хорватия Хорватия

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Англия - Гана ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур беллашувда инглизлар сафида Жуд Беллингҳем асосий таркибда майдонга тушиб, 74-дақиқада ўрнини Морган Рожерсга бўшатиб берди.

Ушбу баҳс Жуд учун миллий жамоа либосидаги 50-ўйин бўлди.

Opta мутахассисларининг маълумотига кўра, Беллингҳем Англия миллий жамоаси сафида 50 ва ундан ортиқ ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланди.

Жуд «уч шерлар» сафидаги 50-баҳсини 22 ёш ва 359 кунлигида ўтказди. Натижада Уэйн Рунининг рекорди янгиланди. Собиқ ҳужумчи 23 ёш ва 159 кунлигида юбилей ўйинини ўтказган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Панама Панама
  • Хорватия Хорватия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар