Машҳур собиқ ҳимоячи африкаликларнинг ўйин услубини танқид қилди.
Гана миллий жамоаси асосий эътиборини ҳимояга қаратиб, дурангни сақлаб қолишга уринди. Жамоа рақиб дарвозаси томон бор йўғи 2 бор зарба берди.
«Ўйлашимча, Ганада яхши жамоа бор, шу сабабли чуқур ҳимояга ўтиб олиш ва паст блокда ҳимояланишнинг ҳожати йўқ эди. Кейинги босқичга чиқишни истасангиз, бундай ўйнаб бўлмайди. Сизда фаолроқ ҳаракат қилиш учун, дадилроқ ўйин кўрсатиш учун ижрочилар етарли», – дея Терри сўзларидан иқтибос келтирди The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, Англии ва Гана миллий жамоалари 2-турдан кейин 4 очкодан жамғариб, амалда кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Томас Тухел шогирдлари қўшимча кўрсаткичлар эвазига гуруҳда етакчилик қилмоқда.