Конго ДР дарвозабони Лионел Мпаси-Нзау жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи 2-тур доирасидаги Колумбияга қарши ўйин стартини муваффақиятли ўтказди.
31 ёшли дарвозабон дастлабки 20 дақиқада 5 та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Opta порталининг маълумотига кўра, конголик кипер мундиал баҳсининг дастлабки 20 дақиқасида 5 та сейв амалга оширган охирги 28 йилдаги биринчи дарвозабонга айланди. Охирги марта бундай натижага ямайкалик Уоррен Баррет 1998 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Аргентинага қарши машҳур ўйинда эришган.
Маълумот учун, Лионел Мпаси Колумбия билан ўйинда барибир ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди – иккинчи бўлимда Муниоснинг аниқ зарбаси колумбияликларга ғалабани тақдим этди.