Колумбия миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидаги дастлабки икки баҳсда ғалаба қозониб, тарихий натижани қайд этди.
Оptа маълумотига кўра, колумбияликлар ўз тарихида иккинчи марта мундиални кетма-кет икки ғалаба билан бошламоқда.
Нестор Лоренсо шогирдлари ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг илк турида Ўзбекистон миллий жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 2-турда Конго ДР устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Бунга қадар Колумбия миллий жамоаси бундай натижани фақат 2014 йилги Жаҳон чемпионатида қайд этган. Ўшанда жамоа дастлаб Грецияни 3:0, кейин эса Кот-д'Ивуарни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чоракфиналга қадар етиб борганди.
Маълумот учун, Колумбия миллий жамоаси икки турдан кейин 6 очко билан K гуруҳи пешқадами бўлиб турибди ва муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган. Жамоа гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳсини Португалия миллий жамоасига қарши ўтказади.