Бугун
7
Ўзбек

Лионел Месси 39 ёшни қарши олди

Футбол
24 июн, 05:19
Аргентина афсонаси бугун таваллуд кунини нишонламоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Лионел Месси 39 ёшни қарши олди
Foto: Getty Images
27.06.2026, 22:00 Жаҳон чемпионати Иордания Иордания - : - Аргентина Аргентина

Бугун, 24 июн куни Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси 39 ёшга тўлди.

Месси футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири сифатида эътироф этилади. У фаолиятининг энг ёрқин даврини «Барселона» сафида ўтказиб, Испания чемпионати, Чемпионлар лигаси ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган. Шунингдек, аргентиналик футболчи бир неча бор «Олтин тўп» совриндори бўлган.

Айни пайтда давом этаётган Жаҳон чемпионатида ҳам Месси тарихий натижага эришди. У мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Тажрибали ҳужумчи ҳисобида 18 та гол мавжуд.

Бу кўрсаткич бўйича у Германия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппени ортда қолдирди. Ҳар икки футболчи ҳисобида 16 тадан гол бор.

Маълумот учун, Месси 2022 йилда Аргентина миллий жамоаси билан Жаҳон чемпионати ғолибига айланган. У ҳозирда АҚШнинг «Интер Майами» клубида фаолият юритмоқда ва ЖЧ-2026да Аргентина миллий жамоаси сардори сифатида иштирок этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Иордания Иордания
  • Аргентина Аргентина
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар