Бугун
7
Ўзбек

Жанни Инфантино ЖЧ-2026 муваффақияти ҳақида фикр билдирди

Футбол
24 июн, 04:14
ФИФА президенти 2026-йилги жаҳон чемпионатининг муваффақияти ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Жанни Инфантино ЖЧ-2026 муваффақияти ҳақида фикр билдирди
Фото: Getty Images

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати-2026 мусобақасининг муваффақиятларига эътибор қаратди. Мундиалнинг дастлабки 44 ўйинидан кейин стадионларга мухлисларнинг ўртача ташрифи 99,6%ни ташкил қилмоқда.

«Бу ақлга сиғмайди. Ер юзи кўрган энг йирик воқеалардан бири — бу шунчаки футбол мусобақаси эмас, балки том маънодаги воқелик ҳисобланади. Бу тарихдаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири. Стадионлар, шаҳарлар мухлислар билан тўлган. Муҳит ажойиб.

Жуда кўплаб оилалар, болалар ва аёллар ташриф буюрмоқда, бу чиндан ажойиб ҳолат. Мен стадионларга ташриф буюраётган мухлислардан жуда ҳам миннатдорман», — дея Инфантино сўзларидан иқтибос келтирди ФИФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал 19 июлгача давом этади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар