Бугун
7
Ўзбек

Эрон миллий жамоасига АҚШга икки кун аввал киришга рухсат берилди

Футбол
24 июн, 05:47
Жамоа Мисрга қарши баҳсдан сўнг дарҳол Мексикага қайтади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Эрон миллий жамоасига АҚШга икки кун аввал киришга рухсат берилди
Foto: Getty Images
26.06.2026, 23:00 Жаҳон чемпионати Миср Миср - : - Эрон Эрон

АҚШ ҳукумати Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Эрон миллий жамоаси учун айрим чекловларни юмшатди.

27 июн куни Сиетлдаги «Лумен Филд» стадионида Миср миллий жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан эронлик футболчиларга АҚШ ҳудудига икки кун аввал киришга рухсат берилди.

Аввалроқ Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Амир Ғаленои жамоага ўйинлардан олдин АҚШга эртароқ киришга рухсат берилмаётганидан норозилик билдирганди. Эндиликда Эрон делегацияси чоршанба куни АҚШга етиб келиши кутилмоқда.

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги вакилининг маълум қилишича, жамоа баҳс якунланган куннинг ўзида мамлакатни тарк этиши керак бўлади.

«Эроннинг учинчи ўйини учун жамоага баҳсдан икки кун олдин АҚШга киришга рухсат берилди. Шунга қарамай, улар ўйин тугаган куни мамлакатни тарк этиши керак. Умумий хавфсизлик чоралари ва протоколлар ўзгаришсиз қолади», — деди вазирлик вакили.

ЖЧ-2026 ташкилий қўмитаси вакили Эндрю Жулиани эса ушбу қарор аввалдан режалаштирилганини таъкидлади.

«Дастлабки икки сафар муваффақиятли ўтганидан кейин узоқ йўлни ҳисобга олиб, қўшимча бир кун беришга қарор қилдик», — деди Жулиани.

Маълумот учун, ФИФА қоидаларига кўра, жамоаларга баҳсдан икки кун олдин сафарга чиқишга фақат алоҳида ҳолатларда рухсат берилади. Эрон футбол федерацияси Сиетл шароитига мослашиш учун қўшимча вақт сўраган, чунки жамоа базаси Мексиканинг Тихуана шаҳрида жойлашган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Миср Миср
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар